ПАТИР
Tasnif: Бу сўз асли арабча бўлиб, fatīr(un) шаклига
эга (АРС, 502); ўзбек тилига сўзлашув тилидаги талаффузи асосида f ундошини п ундошига, шунингдек чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган(Тожик тилига аслига яқин фатир шаклида олинган: ТжРС, 409); бу сўз асли 'нонушта қилди' маъносини англатувчи fatara2 феълидан (АРС, 601) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'оширилмаган хамирдан тайёр -
ланган нон' маъносини англатади (АРС, 601; ЎТИЛ, I, 578).