ПЎЛАТ
Tasnif: Бу арабча от асли būlād(un) шаклига эга
(АРС, 93); ўзбек тилига b ундошини п ундошига, чўзиқ ū унлисини ў унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, d ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: būlād -> пўлат (Тожик тилига бу сўз b ундошини ф ундошига, чўзиқ й унлисини ў унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: būlād-» фўлод: (ТжРС, 415); 'темирнинг углерод билан
қўшилмасидан ҳосил бўладиган кулранг қаттиқ металл маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 608).