РАБИУЛАВВАЛ
Tasnif: Бу сўз асли rābīь al avval бирикмаси қисмларининг бир сўзга бирлашуви натижасида юзага келган; араб тили талаффуз қоидасига биноан ал артикли ул тарзида айтилади: rābīь al avval-> rabi—ъulavval -> рабиулаввал; rābīь(un) сўзи rаbаъа
феълининг 'тўртинчи бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган (АРС, 283) I боб масдари бўлиб (ATT, 142), араб тилида 'кўклам', 'ўт-ўлан' каби маъноларни англатади (АРС, 284); бу бирикма таркибида 'кўклам' маъноси билан қатнашган, шунга кўра бу бирикма асли 'кўкламнинг аввалги ойи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 610).