O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАБИУЛОХИР

Tasnif: Бу сўз асли rābīь al axir бирикмаси қисмларининг бир сўзга бирлашуви натижасида юзага келган; араб тили талаффуз қоидасига биноан бундай бирикмадаги al артикли ul тарзида айтилади: rābīь al axir —» rābīьulaxir —> рабиулохир; rābīь(un) сўзи rаbаъа феълининг 'тўртинчи бўлди' маъноси билан (АРС, 283) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'кўклам', 'ўт-ўлан' каби маъноларни англатади (АРС, 284); бу бирикма таркибида 'кўклам' маъноси билан қатнашган, шунга кўра бу бирикма асли 'кўкламнинг охирги ойи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 610).