O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАБИУЛСОНИ

Tasnif: Бу сўз асли rābīь al šāni бирикмаси қисмларининг бир сўзга бирлашуви натижасида юзага келган; араб тили талаффуз қоидасига биноан бундай бирикмадаги al артикли ul тарзида айтилади:rābīь al šāni —»rābīulsani —> рабиулсони; rābīь сўзи ҳақида рабиулаввал сўзи мақоласига қаранг; šāni сўзи šana феълининг 'айлантирди' маъноси билан (АРС, ИЗ) ҳосил қилинган тартиб сон бўлиб (АТГ, 364), 'иккинчи' маъносини англатади (АРС, 114), шунга кўра бу бирикма асли 'кўкламнинг иккинчи ойи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 610).