ЗИРҚИРА
Tasnif: ’лўқиллаб оғри—.. бошим оғриб, танам зирқираб т у р и б д и (Сайид Аҳмад). Бу феъл эски ўзбек тилида тебранишни ифодаловчи зыр тасвир сўзининг (КРС, 294) -(ы)қ қўшимчасини олиб кенгайган шаклидан —ыра қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (КРС, 294); сўнгра а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (зыр + ық = зырық) + ыра = зырықыра- > зирқира-.