O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАБОТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли ribāt(un) шаклига эга (АРС, 283); ўзбек тилига i унлисини ā унлисига, чўзиқ а унлисини â унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: ribāt —> рабâт (работ); асли rabata феълининг 'жойлашди' маъноси асосида (АРС, 283) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'бир-биридан маълум масофада жойлашган, соқчилар билан қўри қла надиган қўниш жойи' маъносини англатган (ЎТИЛ, I, 610). Сўзлашув тилида бу сўз равот тарзида ҳам талаффуз қилинган.