РАВОҚ
Tasnif: Бу арабча сўз rivāq(un) шаклига эга (АРС,
321); ўзбек тилига i унлисини ā унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: rivāq -»равâқ (равоқ); кўпмаъноли raqa феълининг 'ёқимли бўлди' маъноси асосида (АРС, 321) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), ўзбек тилида 'бинонинг олд томонидаги пешток, ва устунлар билан безатилган кўркам қисми' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 611).