O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАДИФ

Tasnif: Бу арабча сўз radīf(un) шаклига эга (АРС, 294) ; ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: radīf —> радиф; 'кетида келди' маъносини англатувчи radafa феълидан (АРС, 294) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'шеър мисраларида қофиядан кейин такрорланиб келувчи сўз(лар)' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 612).