ЗИРҚИРОҚ
Tasnif: ’қақшатувчи оғриқ’. Элмуроднинг баданига зирцироқ югурди, кўз ўнгини туман қоплади (Шуҳрат). Бу от ўзбек тилида зирқирä- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган, қ ундоши таъсирида унинг олдидаги ä унлиси â унлисига алмашган: зирқирä- + қ = зирқирäқ > зирқирâқ.