O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАИС

Tasnif: Бу арабча сўз raъīs(un) шаклига эга (АРС,280) ўзбек тилига чўзиқ касрали ҳамзани и унлисига алмаштириб қабул қилинган: raъīs -> раис; 'бошчилик қилди’ маъносини англатувчи raьasa феълидан (АРС,279 ) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143),' бошлиқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 613). Бу сўзнинг раиса муаннас шакли аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.