РАЙХОН
Tasnif: Бу арабча сўз rayhān(un) шаклига эга
(АРС, 319), Ўзбек тилига ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб кабул қилинган: rayhān райҳâн (райҳон). Бу сўз кўп маъноли raha феълининг (АРС, 318) 'ҳид таратди' маъноси билан ҳосил қилинган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), асли 'ҳид таратувчи ўсимликлар каби жамлик
маъносини англатган, кейинчалик шундай хусусиятли ўсимликлардан бири - 'овқатга ошкўк сифатида қўшиладиган хушбўй ўсимлик' маъносини англата бошлаган (АРС, 319; ПРС, 255; ЎТИЛ, II, 613). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.