РАСАДХОНА
Tasnif: Бу сўз арабча расад сўзига тожикча
хона сўзини қўшиб тузилган; бу сўз араб тили луғатига ҳам rasadxonat(un) шаклида киритилган (АРС, 300), расад сўзи 'кузатди' маъносини англачувчи rasada феъллидан (АРС, 299) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб
(УАЯ, 568), 'кузатиш' маъносини англатади, шунга кўра расадхона сўзи 'осмон жисмларини кузатиш иншооти' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 615).