ЗИҒИРДАЙ
Tasnif: ’жуда кичкина’, ’зиғирча’. Вой, қуртни нега ўрайсиз .. Зигирдай нарса диққинафас бўлиб ўлмайдими? (Назир Сафаров). Бу сўз эски ўзбек тилида ’поясидан тола, уруғидан ёғ олинадиган бир йиллик ўсимлик’ маъносини англатувчи зығыр отининг (КРС, 293) ’шу ўсимликнинг дони’ маъносидан ўхшатиш маъносини ифодаловчи -дай қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: зыгыр + дай = зыгырдай > зиғирдай. Асли ’зиғир донидай’ маъносини англатган бу сўз маъно тараққиёти натижасида ’жуда кичик’ маъносини англата бошлаган.