РАСМИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз rasmiyy(un) шаклига эга
(АРС, 297); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: rasmiyy —> расмий; асли расм масдаридан -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), асосан 'раҳбарият томонидан қарор билан белгиланган' маъносини
англатади; кўчма маънода эса 'хўжакўрсинга, расмият учунгина қилинадиган' каби салбий бўёқли маънони билдиради (ЎТИЛ, I, 616). Бу сўздан ўзбек тилида расмийлаш-, расмийлаштир- феъллари ясалган.