РАСМИЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз асли rasmiyyat(un)
шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: rasmiyyat- расмийат (расмият); расм II сўзидан -иййат(ун) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), расмий ёндашиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 616).Бу сўздан ўзбек тилида расмийатчи, расмийатчилик
сўзлари ясалган бўлиб, воқеликни салбий баҳо билан билдиради.