O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАСУЛ

Tasnif: Бу арабча сўз rasul(un) шаклига эга (АРС, 296) ; ўзбек тилига чўзиқ и унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: rasul —> расул; кўпмаъноли rasila феълининг (АРС, 296) 'юборди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'элчи', 'вакил' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,616). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади. Бу сўз билан Абдурасул тарзида атоқли от тузиб ишлатиш номақбул (абди сўзи Оллога нисбат бериладиган сўзгагина қўшиб ишлатилиши лозим).