ЗИҒИРЧА
Tasnif: ’жуда кичик’, ’зиғирдай’. [Жўрапошшанинг) рангида з и г и р ч а қон йўқ, оп-оҳариб ке— тибди (Мирзакалон Исмоилий). Бу сўз эски ўзбек тилида ’поясидан тола, уруғидан ёғ олинадиган бир йиллик ўсимлик’ маъносини англатувчи зығыр отининг (КРС, 293) ’шу ўсимликнинг дони’ маъносидан ўхшатиш-чама маъносини ифодаловчи -ча қўшимчаси билан ҳосил қилинган, кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: зьғыр + чä = зығырчä > зиғирчä. Асли ’зиғир донича’ маъносини англатган бу сўз маъно тараққиёти натижасида ’жуда кичик’ маъносини англата бошлаган. Сўзлашув нутқида бу сўз зинғирча тарзида ҳам талаффуз қилинади.