РАФИҚ
Tasnif: Бу арабча сўз rafīq(un)2 шаклига эга (АРС,
307) ; ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига
алмаштириб қабул қилинган: rafīq -> рафиқ;
кўнмаъноли rafaqa феълининг 'дўст бўлди', 'ўртоқ бўлди' маъноси билан (АРС, 306) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), ўзбек тилида 'дўст', 'ўртоқ' маъносини англатади; бу сўзнинг муаннас шакли рафика сўзи эса 'эрнинг умр йўлдоши’ маъносини
англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I. 617).