O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАЪЙ

Tasnif: Бу арабча сўз rаъу(un) шаклига эга (АРС, 303); ўзбек тилига айн ўрнига ъ (айириш) белгисини  қўйиб қабул қилинган: rаъу -> раъй; кўпмаъноли rаъа феълининг 'риоя қилди' маъноси билан (АРС, 303) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'риоя қилиш', 'сақлаш' маъноларини англатади (АРС, 303); ўзбек тилида бу сўз 'истак', 'хоҳиш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 617).