O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАЪНО

Tasnif: Бу арабча сўз rаъnāьu шаклига эга (АРС, 303) ; ўзбек тилига айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган:rаъnāьu -> раънâ (раъно); 'енгилтак бўлди' маъносини англатувчи rаъunа феълидан (АРС, 303) ясалган ьаr|аnu аслий сифатининг (АРС, 43) муаннас шакли бўлиб, асли 'енгилтак' маъносини англатади (АТГ, 44); ўзбек тилида бу сўз 'қизил ёки сариқ рангли хушбўй гул' маъносини, кўчма маънода эса 'гўзал ва барно' маъносини англатади (ЎТИЛ, I. 617); кейинги маъноси билан бу сўз аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.