O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАҚАМ

Tasnif: Бу арабча сўз асли raqm(un) шаклига эга (АРС, 310); тожик тилига qm товушлари оралиғига а унлисини қўшиб қабул қилинган (ТжРС, 323), ўзбек тилига шу шаклида олинган: raqm —> рақам; кўп маъноли raqama феълининг 'миқдор маъносини ифодаловчи рамзни ёзди' маъноси билан (АРС, 309) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'миқдор маъносини ифодаловчи рамз' (цифра) маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 617). Бу сўз билан ўзбек тилида рақамли сифати, рақамла- феъли ясалган.