РАҚОБАТ
Tasnif: Бу арабча сўз raqābat(un) шаклига эга
(АРС, 308); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: raqābat —> рақâбат(рақобат); кўпмаъноли raqaba феълининг 'кузатди' маъноси асосида (АРС, 308) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'кузатиш', 'текшириш' маъноларини англатади (АРС, 308); ўзбек тилида 'тортишув', 'устун бўлишга ҳаракат қилиш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 618).