O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАҚҚОСА

Tasnif: Бу сўз raqqāsat(un) шаклига эга (АРС, 309) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: raqqāsat -> раққâса (раққоса); 'ўйинга тушди' маъносини англатувчи raqasa феълидан (АРС, 309) ясалган шахс оти бўлиб (УАЯ, 240), 'рақс тушишга ихтисослашган аёл' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 618). Бу сўзнинг музаккар шакли раққос сўзи 'рақс тушишга ихтисослашган эркак' маъносини англатади.