O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАҒБАТ

Tasnif: Бу арабча сўз raġbat(un) шаклига эга (АРС, 304) ; кўпмаъноли raġiba феълининг 'истади' маъноси билан (АРС, 303) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 303), 'бирор ишни бажаришга бўлган истак' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 618). Бу сўздан ўзбек тилида рағбатлантир- феъли ясалган.