РАҲИМ
Tasnif: Ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти
сифатида ишлатиладиган бу сўз rahīm(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 291), ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: rahīm -> раҳим; 'раҳм-шафқатли бўлди'
маъносини англатувчи rahima феълидан (АРС, 291)ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), асли 'раҳм-шафқатли' маъносини англатади; бу сўзнинг муаннас шакли раҳима сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида
ишлатилади (Бу сўзлар ЎТИЛга киритилмаган).