РАҲМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз rahmat(un) шаклига эга
(АРС, 291), ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: rahmat -> раҳмат; 'раҳм-шафқат қилди' маъносини англатувчи rahima феълининг (АРС, 291) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'раҳм-шафқат' маъносини англатади (АРС, 291); Ўзбек тилида эса бу сўз асосан 'ташаккур' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 618).