O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАҲМОН

Tasnif: Бу арабча сўз rahmānu шаклига эга (АРС, 291) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги u қисмини ташлаб қабул қилинган: rahmānu-раҳмâн (раҳмон); асли 'раҳм-шафқат қилди' маъносини англатувчи rahima феълининг (АРС, 291) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'раҳм-шафқат кўрсатувчи' маъносини англатади (АРС, 291). Оллога нисбат бериладиган фазилатлардан бирини англатувчи бу сўзни эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатиш мақбул эмас, атоқли от бу сўз билан Раҳмон берди, Абдураҳмон тарзида тузилиши тўғри.