ИВИ II
Tasnif: ’суюқ ҳолатдан қуюқ ҳолатга ўт-’. Сут совинқираб қолган экан, қатиқ яхши и в и м а б д и. □ Эски сут экан, пиширсам, и в и б қ о л д и. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’қуюқ ҳолатдаги нарса’ маъносини англатган уғ отининг уб шаклидан -ы қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 575); ўзбек тилида бу сўз таркибидаги унлилар оралиғида келган б ундоши в ундошига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (уғ > уб) + ы = убы- > увы- > уви- Асли бу сўзни уви- шаклида ёзиш тўғри; нимагадир ҳозирги ўзбек адабий тилида иви- шаклида ёзиш тавсия қилинган, натижада бу феъл иви- I феъли билан шаклан тенг келиб қолган. Ўзбек тилида бу феъл в ундошини й ундошига алмаштириб, уйи- шаклида ҳам ишлатилади: уви- > уйи- (ЎТИА, II, 269).