РИВОЖ
Tasnif: Бу арабча сўз ravāç(un) шақлига эга (АРС,
318); ўзбек тилига а унлисини и унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ravāç ->ривâж (ривож); асли 'харидорини топди', 'тарқалди'
маъносини англатувчи ravа феълининг I боб масдари бўлиб (АРС, 318), араб тилида 'харидорга сотиш, тарқатиш' маъносини англатади (АРС, 318); тожик тилида
бу сўз, юқоридаги маънодан ташқари, 'тараққий этиш', 'жонланиш' маъносини ҳам англатади (ТжРС, 325); кўринадики, бу арабча сўз ўзбек тилига тожик тили орқали олинган: 'ўсиш', 'тараққий этиш' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 624). Ўзбек тилида бу сўздан ривожлан- феъли ясалган.