РИЗО
Tasnif: Бу арабча сўз ridāb(un) шаклига эга (АРС,
301); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилиш'ан: ridāb -> ризâ (ризо); кўп маъноли radia феълининг 'қаноат ҳосил қилди', 'хўп деди' маъноси билан (АРС, 301) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 144), 'розилик' маъносини англа —
тади (ЎТИЛ, I, 624). Бу сўз билан Ўзбек тилида ризолик оти ясалган, рози-ризолик жуфт сўзи тузилган.