РИЙОЗАТ
Tasnif: Бу арабча сўз riyādat(un) шаклига эга
(АРС, 321); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: riyādat —> рийâзат (риёзат); кўпмаъноли rada феълининг 'машқ қилди' маъноси асосида ҳосил қилинган I
боб масдари бўлиб (АРС, 320), араб тилида 'гимнастика машқлари', 'гимнастика', 'спорт' каби маъноларни англатади (АРС, 321); тожик тилида бу сўз 'машаққат', 'муҳтожлик' каби маъноларни англатади (ТжРС, 325); кўринадики, бу сўз ўзбек тилига шундай маъноси билан
тожик тилидан олинган (ЎТИЛ, I, 624).