РИОЙА
Tasnif: Бу арабча сўз riьāyat(un) шаклига эга (АРС,
303); ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини ā товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: riьāyat -> риâйа (риоя); кўпмаъноли rаъа феълининг 'амал қилди', 'ҳисоблади' маъноси билан (АРС, 303) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 303), 'амал қилиш', 'ҳисоблашиш' маъносини
англатади (ЎТИЛ, I, 625). Бу сўз ўзбек тилида риоя қил- қўшма феъли таркибида қатнашади.