РИСОЛА
Tasnif: Бу арабча сўз risālat(un) шаклига эга
(АРС, 296); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: risālat -> рисâла (рисола); кўпмаъноли rasila феълининг 'ёзди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб
масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида етти маънони англатиши айтилган (АРС, 296); ўзбек тилига учинчи маъноси — 'тадқиқот' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 625).