РОЗИ
Tasnif: Бу арабча сўз rādin шаклига эга (АРС, 301);
ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, дзад ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги n қисмини ташлаб қабул қилинган: rādin -> рâзи (рози); кўпмаъноли radia феълидан 'қаноат ҳосил қилди', 'хўп деди' маъноси билан (АРС, 301) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 149), араб тилида
'қаноат ҳосил қилган' маъносини англатади (АРС, 301); ўзбек тилида эса 'айтилган фикрни маъқуллаш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I. 626). Бу сўз
билан ўзбек тилида розилик сўзи ясалган, рози-
ризолик жуфт сўзи тузилган.