РОҲАТ
Tasnif: Бу арабча сўз rāhat(un) шаклига эга (АРС,
318); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: rāhat —> рâҳат (роҳат); асли кўпмаъноли raha феълининг 'ором олди' маъноси билан (АРС, 319) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб, 'ором', 'киши руҳининг
яйраши' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 628). Бу сўздан ўзбек тилида роҳатлан- феъли ясалган, фароғат сўзи билан (қ.) роҳат-фароғат жуфт сўзи тузилган.