O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РУБОИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз rubāьiyyat(un) шаклига эга (АРС, 284); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали айн товушини и товушига алмаштириб, сўз охиридаги yat товушларини ташлаб қабул қилинган: rubāьiyyat -> рубâий (рубоий); rаbаъа феълининг 'тўртинчи бўлди' маъноси билан ҳосил қилиниб, 'тўрттадан' маъносини англатувчи rubaia сўзидан (УАЯ, 423) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'тўрт мисрадан иборат, шуларнинг тўрт ёки уч мисраси қофиядош, тугал маъноли шеър' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 628).