ИВИРСИҚ
Tasnif: ’йиғиштирилмаган, тартибга келтирилмаган, ортиқча майда-чуйда нарсалардан холи қилинмаган’. И в и р с и қ уйга меҳмон келади (Мақол). Бу сифат ивирси- феълининг (ЎТИЛ, I, 313) иккинчи маъносидан -қ қўшимчаси билан ясалган: ивирси- + қ = ивирсиқ.