O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РУКН

Tasnif: Бу арабча еўз rukn(un) шаклига эга (АРС, 313); кўнмаъноли rakana феълининг 'суянди' маъноси билан (АРС, 313) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'устун', 'таянчиқ' маъносини англатади; ўзбек тилида бу сўз асосан 'шеър банди' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 628). Бу сўзнинг кўплик шакли аркон сўзи (АРС, 313) тарихан аркони давлат ('давлатнинг таянчлари') изофа бирикмаси таркибида ишлатилган.