РУҲ
Tasnif: Бу арабча сўз rūh(un) шаклига эга (АРС, 319);
ўзбек тилига ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига, чўзиқ ū унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: rūh —>руҳ. Бу сўз асли кўпмаъноли raha феълининг 'енгил бўлди' маъносидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилидан ўзбек тилига 'киши ҳаётида у
билан бирга, вафотидан кейин тандан чиқиб, абадий яшайдиган асос' маъноси билан олинган (ЎТИЛ, I, 629).Кейинчалик бу сўз 'руҳий кайфият' маъносини ҳам англата бошлаган ва шу маъноси билан ўзбек тилида руҳлан- ('руҳий кўтаринки кайфиятда бўл-') феъли ясалган.