РУҲИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз rūhiyy(un) шаклига эга (АРС,
319); ўзбек тилига ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига, чўзиқ ū товушини у товушига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган:
rūhiyy —> руҳий. Бу сўз асли руҳ сўзидан (қ.) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), араб тилидан 'кишининг руҳиятига боғлиқ' маъноси билан қабул қилинган: руҳий ҳолат, руҳий кўтаринки—
лик каби (ЎТИЛ, I, 630).