O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САБР

Tasnif: Бу арабча сўз sabr(un)2 шаклига эга (АРС, 427); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: sabr сабр; кўпмаъноли sabara феълининг 'тоқатли бўлди' маъноси билан (АРС, 427) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'тоқат' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 6). Бу сўз билан ўзбек тилида сабрли, сабрсиз сифатлари, сабрсизлик оти,сабрсизлан- феъли ясалган, сабр-бардош, сабр-тоқат, сабр-қаноат жуфт сўзлари тузилган; тожикча -и қўшимчаси билан сабри сўзи ясалган бўлиб ('сабрли'маъносини англатади), аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.