O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САВЛАТ

Tasnif: Бу арабча сўз savlat(un) шаклига эга (АРС, 451), ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: savlat —> савлат; кўпмаъноли sala феълининг 'ҳужум қилди' маъноси асосида (АРС, 451) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'ҳужум', 'куч-қувват' каби маъноларни англатади (АРС, 451); тожик тилида бу сўз 'кеккайиш' маъносини англатади (ТжРС, 395); кўринадики, бу сўз ўзбек тилига тожик тилидан шундай маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 8). Ўзбек тилида бу сўздан савлатли, савлатдор сифатлари ясалган.