O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САВОД

Tasnif: Бу арабча сўз savād(un) шаклига эга (АРС, 381) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: savād —> савâд (савод); асли кўпмаъноли sada феълининг 'хат қоралашни ўрганди' маъноси билан (АРС, 381) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида беш маънони англатади, лекин буларнинг бирортаси ҳам ўзбек тилига олинмаган (АРС, 381); ўзбек тилида бу сўз ёзиш- ўқишни ўрганиш' маъносида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 8). Бу сўздан ўзбек тилида саводли, саводсиз сифатлари, саводсизлик оти ясалган.