
САДОҚАТ
Tasnif: Бу арабча сўз sadāqat(un) шаклига эга
(АРС, 433); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган:
sadāqat —> садâқат (садоқат); sadaqa феълининг
'ишончли бўлди' маъноси асосида (АРС, 432) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'дўстлик' маъносини (АРС, 433), ўзбек тилида эса 'содиқлик' маъносини англатади (ЎТИА, И, 10). Бу сўздан ўзбек тилида садоқатли, садоқатсиз сифатлари ясалган.