O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САДР

Tasnif: Бу арабча сўз sadr(un) шаклига эга (АРС, 432) ; ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: sadr -» садр; sadara феълининг 'юзага чиқди' маъноси билан (АРС, 431) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида олти маънони англатиши таъкидланган (АРС, 432); лекин ўзбек тилида тамоман янги маънони — 'зикр тушишда энг жўшга келган ҳолат, жазава' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 10). Бу сўзнинг араб тилидаги 'юрак' маъноси асосида Садриддин атоқли оти тузилган.