O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЙИД

Tasnif: Бу арабча сўз асли sayyid(un) шаклига эга (АРС, 381); ўзбек тилига таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: sayyid -> сайид; асли 'бошқарди', 'ҳукм сурди' маъносини англатувчи sada феълидан (АРС, 381) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ,43), араб тилида 'мустақил', 'жаноб', 'Муҳаммад пайғамбар авлодига мансуб' маъноларини англатади (АРС, 381); ўзбек тилида бу сўз мустақил ишлатилмайди, Сайидаҳмад, Сайидмухтор каби эркак кишининг атоқли оти таркибида қатнашади (пайғамбар авлодига мансуб эканига ишора қилиш вазифасини бажаради). Сайид сўзининг -ат(ун) қўшимчасини олган муаннас шакли Сайида сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади (Бу сўзни 'бахтли' маъносини англатувчи сайда сўзи билан қориштирмаслик лозим).