O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЛИМ

Tasnif: Бу арабча сўз salīm(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 370), ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган. Бу сўз 'тинч-омон бўлди' маъносини англатувчи salima феълидан ҳосил қюшнган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'соғлом', 'шикастланмаган', 'аслини сақлаган' каби маъноларни англатади (АРС, 370); ҳозирги ўзбек тилида бу сўз эркак кишининг атоқли оти сифатида’ина ишлатилади (ЎТИЛ, II, 15). Салим сўзининг -ат(ун) муаннас қўшимчаси билан ҳосил қилинган салимат(ун) сўзи охиридаги t товуши ташланиб, Салима шаклида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.