
САЛОБАТ
Tasnif: Бу арабча сўз salābat(un) шаклига эга
(АРС, 442); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган:
salābat -> салâбат (салобат); saluba феълидан 'улуғвор бўлди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 442), араб тилида 'қатъийлик', 'қатъият' маъносини (АРС, 442), ўзбек тилида эса 'улуғворлик',
'савлат' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 15). Ўзбек тилида бу сўздан салобатли сифати ясалган.