O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЛОМ

Tasnif: Бу арабча сўз salām(un) шаклига эга (АРС, 370); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: salām салâм (салом). Бу сўз 'тинч-омон бўлди' маъносини англатувчи salima феълининг (АРС, 370) масдари бўлиб (АТГ, 142), асли 'тинчлик', 'омонлик' маъносини англатади ва шу маъноси билан ассалому алайкум, ва алайкум ассалом арабча бирикмалари * таркибида қатнашади. Бундан ташқари, салом сўзи ўзбек тилида тарихан 'ҳукмдор билан саломлашиш маросими' маъносини англатган, ҳозирги ўзбек тилида 'келинчакни куёвнинг ота-онаси, яқин қариндошларига таъзим қилдириш маросими' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 15). Ўзбек тилида салом сўзи қатнашуви билан салом-алик жуфт сўзи, келинсалом қўшма сўзи тузилган, саломлаш- феъли ясалган.